Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қирғизистон «Тошкент – Рыбачье» поездини йўлга қўяди


19.12.2017   470

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Ўзбекистон ва Қирғизистон «Тошкент – Рыбачье» йўловчи поездини ишга тушириш ҳақида келишиб олди. Поезд ёзги мавсумда ҳаракатланади, хабар бермоқда«Қирғизтемиржолу».

Айни дамда томонлар поезд жадвали ва тарифларни мувофиқлаштиришмоқда. Рейслар «Ўзбекистон темир йўллари» составлари билан амалга оширилади.

Ўзбекистондан Қирғизистонга йўналиш Қозоғистон ҳудуди орқали ўтади.

Рыбачье – Қирғизистоннинг Иссиқ-Кўл вилоятида жойлашган шаҳардир. 1980-1992 йилларда шаҳар Иссиқ-Кўл вилояти маркази бўлган ҳамда Иссиқ-Кўл деб номланган, 1993 йилдан бери ҳозирги номига эга. Шаҳар автомобиль, темир йўли ва сув транспорти бўйича йирик ўтказгич саналади. Шаҳар орқали Қоракўл вилоят марказига иккита йўл, шунингдек Норин вилояти ва кейинчалик Хитойга йўл ўтади. Темир йўлининг якуний пункти Балиқчи «Иссиқ-Кўл» халқаро аэропортидан тахминан 40 километрлик масофада жойлашган.

Манба kun.uz