Ўзбекистон

«Ўзбекистон темир йўллари» ўқувчи ва талабалар учун 50 фоизлик чегирма ҳақида маълум қилди


19.12.2017   375

Ўзбекистон Республикасининг ўрта-махсус таълим ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшларни рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан ўқувчи ва талабалар учун темир йўл чипталарини харид қилишда чегирмалар белгиланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 декабрь кунидан 2018 йил 10 январгача ўқувчи ва талабалар ички йўналишларда ҳаракатланаётган йўловчи поездлари учун йўл чипталарини 50 фоиз чегирма асосида харид қилиши мумкин.

Таъкидланишича, мазкур чегирма республиканинг фақат маҳаллий йўналишларига белгиланган. Шунингдек, халқаро йўналишида қатновчи ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли бўлмаган ҳамда юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездларига тааллуқли эмас.

Манба kun.uz