Спорт

Ўзбекистон Супер Лигаси: энди ўйин бошқача бўлади


05.02.2018   575

Пойтахтимиздаги International Hotel меҳмонхонасида футбол бўйича 2018 йил мамлакат биринчилиги учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Шу вақтга қадар Ўзбекистон Олий Лигаси сифатида фаолият кўрсатиб келган Ўзбекистон чемпионати 2018 йилдан бошлаб Супер Лига деб номланади ва унда расман 12 та клуб чемпионлик учун кураш олиб боради.

Регламентга кўра, дастлабки босқичда 12 та клуб бир-бири билан 11 та уй ва 11 та сафар — жами 22 та турда майдонга тушади. Кейин 1-6-ўринни эгаллаган клублар чемпионлик учун алоҳида курашга қўшилади. 7-12-ўрин эгалари эса Супер Лигада жон сақлаб қолиш ҳаракатига тушади.

Бунда «олтин очко» қоидаси бор. Яъни, иккинчи босқичдан бошлаб битта жадвалда акс этган клубларнинг биринчи босқичдаги ўзаро ўйинлари натижаси сақланиб қолади.

Унга кўра, амалдаги чемпион «Локомотив» илк турни Навоийда ўтказадиган бўлди. «Насаф» Супер Лигада қолган «Нефтчи» уйига боради. «Пахтакор» ва «Бунёдкор» эса мавсумни Тошкентдаги ўйинлар билан бошлайди.

1-тур

«Бунёдкор» – «АГMК»

«Пахтакор» – «Сўғдиёна»

«Нефтчи» – «Насаф»

«Бухоро» – «Қўқон-1912»

«Қизилқум» – «Локомотив»

«Металлург» – «Навбаҳор»