Андижон 24

Ўзбекистон – Шарда: «ТАЛАБАЛИККА БИР ҚАДАМ»


29.02.2020   887

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сонли қарорида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида қўшимча республика ва халқаро, шу жумладан нодавлат фан олимпиадаларини ташкил этиш юзасидан берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 25-29 февраль кунлари вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон - Шарда университети ҳамкорлигида «Талабаликка бир қадам» очиқ фан олимпиадаси ўтказилди.

Мазкур олимпиадада Республикамиздаги умумтаълим мактабларининг 9-11синфларида таълим олаётган 2398 нафар ўқувчилар ўз билимларини синаш учун иштирок этдилар.

Олимпиада натижаларига кўра, иштирок этган ўқувчиларнинг 36 нафари энг юқори балл тўплаб, фахрли 1-3 ўринларни эгаллаб, ғолиб бўлдилар. Ғолибларнинг 18 нафари Андижонлик ўқувчи-ёшлар бўлиб, шундан 6 нафари Ўзбекистон - Шарда университетида грант асосида, 6 нафари 50% чегирма асосида, 6 нафари 30% чегирма асосида ўқиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Ғолиб бўлган ўқувчиларга Ўзбекистон - Шарда университетининг махсус сертификатлари тантанали равишда топширилди.

Манба: вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати телеграмм канали.