ЖАМИЯТ

Ўзбекистон россияликлар учун энг саёҳатбоп мамлакатлар рўйхатидан ўрин олди


17.01.2023   109

Ўзбекистон россиялик сайёҳлик блогерлари ва журналистлари томонидан 2023 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлар рўйхатига киритилди.

Манбада ёзилишича, мутахассислар бир нечта иштирокчи ўртасида сўров ўтказишган. Унда ҳар бир иштирокчи бир вақтнинг ўзида йўналиш бўйича учта вариантни таклиф қилган.

Якуний натижаларга кўра, энг кўп иштирокчи Туркияга овоз берган бўлса, иккинчи ўринни Грузия эгаллади. Ўзбекистон эса учинчи ўриндан жой олди.

Курорт мамлакатлари орасидан Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд ва Миср ҳам кучли ўнталикдан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон дунёнинг энг ноёб 16 туристик маскани рўйхатига киритилганди.