Ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


30.03.2018   621

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати



Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :


1. Қуйидагилар:



Абдумумин Абдуахатович Абдуллаев муддатсиз даврга



Волида Рустамовна Ахтамова ўн йил муддатга



Жамшид Уктамович Тиркашев ўн йил муддатга



Илхомжон Хакимович Рахманкулов ўн йил муддатга



Сайлаубай Аманбаевич Мамбеткадиров ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьяси лавозимига сайлансин.



2. Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан:



Ихтияр Уралович Касимов



Нематжон Ахмеджанович Акбаров



Рахат Аминбаевич Исмайлов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилсин.



3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.





Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н.Йўлдошев



Тошкент шаҳри, 2018 йил 30 март