Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ ВА МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ДЕПУТАТЛАРИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ДАСТУРИ


21.09.2019   1390

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг
2019 йил 20 сентябрдаги __-сон қарорига
илова

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ
ВА МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ДЕПУТАТЛАРИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА
АСОСИЙ ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Тадбирлар

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини амалга оширишга доир тадбирлар

Жамоатчилик, сиёсий партиялар, эксперт-таҳлилчи доиралар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини кенг муҳокама қилиш.

сентябрь-декабрь

Адлия вазирлиги, МСК,

АКТ вазирлиги, ДБА

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини қорақалпоқ ва инглиз тилларига таржима қилинишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида чоп этиш.

сентябрь

МСК, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси

II. Хорижий ва халқаро кузатувчиларнинг сайловда иштирок этишига оид тадбирлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш учун хорижий экспертлар ва халқаро ташкилотларга (ЕХҲТ ДИИҲБ, ШҲТ, ИҲТ, МДҲ ва б.) таклифнома (нота)лар юбориш.

сентябрь

МСК, ТИВ

Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчиларига белгиланган намунадаги мандатларни бериш (33-модда)*.

11 декабрга қадар

МСК, ТИВ

III. Сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш,
сайлов округлари, сайлов участкалари ва сайлов комиссияларини тузиш

Сайлов кампанияси бошланиши тўғрисидаги қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш (36-модда).

22 сентябрга қадар

МСК, ТИВ, МТРК, ЎзА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш бўйича ОСК ва УСК, шунингдек Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича ОСК аъзолигига, шунингдек ВСК, ТСК, ШСК аъзолигига номзодларни танлаш.

сентябрь

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари, ФЎЎБО

Сайлов комиссиялари учун ажратилган хоналарни, сайлов атрибутларини ва зарурий буюмлар (жиҳозлар)ни (кабиналар, сайлов қутилари, байроқлар, стендлар, мебеллар, компьютерлар, алоқа воситалари, офис жиҳозлари ва ҳ.к.)ни инвентаризациядан ўтказиш. Уларни харид қилиш ва етказиб беришни таъминлаш.

сентябрь-ноябрь

Молия вазирлиги, АКТ вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, МСК

Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот маркази ва унинг минтақавий бўлинмалари учун бинолар танлаш, уларни алоқа воситалари ва оргтехника билан таъминлаш.

сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси,
Молия вазирлиги, МСК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Хорижий ва маҳаллий журналистларни аккредитациядан ўтказиш.

сайлов кампанияси давомида доимий равишда

МСК, ТИВ, ВСК, ТСК, ШСК

Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияларини тузиш (19-модда).

3 октябрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгашлари

Сайлов округларини тузиш ва уларнинг жойлашган ери ва сайловчилар сони тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш (9-модда).

8 октябрга қадар

МСК, ВСК, ТСК, ШСК, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, ОАВ

Округ сайлов комиссияларини тузиш, таркибини тасдиқлаш ва уларнинг жойлашган ери ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш (21-модда).

13 октябрга қадар

МСК, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, ФЎЎБО, ОАВ

Сайлов участкаларини тузиш (10-модда).

23 октябрга қадар

Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ОАВ

Ҳарбий қисмларда, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкаларини тузиш
(10-модда).

23 октябрга қадар (айрим ҳолларда сайловга 7 кун қолгунга қадар)

МСК, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ТИВ, ОСК, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ОАВ

Участка сайлов комиссияларини тузиш, таркибини тасдиқлаш ва уларнинг жойлашган ери ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш (23-модда).

12 ноябрга қадар

(айрим ҳолларда сайловга 7 кун қолгунга қадар)

ОСК, Мудофаа, ИИВ, ТИВ, ССВ, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари

Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қўшма қарорини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш.

ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси, ИИВ, Миллий Гвардия, ФВВ

IV. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини тузиш ва ундан фойдаланиш

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш
(27 ва 28-моддалар).

сентябрь-октябрь

АКТ вазирлиги, МСК, ДПМ, ИИВ, Ергеодезкадастр, Мудофаа вазирлиги, ТИВ, ССВ, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Сайлов комиссиялари аъзоларини СЖБАТ ва СЯЭРда ишлашга ўқитиш.

сентябрь-ноябрь

АКТ вазирлиги, ОТВ, МСК,Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ҳокимликлари

ОСКлар учун СЯЭРга уланиш имкониятини яратиш.

13 октябрга қадар

АКТ вазирлиги, МСК, ОСК

УСКлар учун СЯЭРга уланиш имкониятини яратиш.

13 ноябрга қадар

АКТ вазирлиги, МСК, УСК

Участка сайлов комиссиялари томонидан СЯЭРда тақсимланган сайловчиларнинг дастлабки рўйхатини олиш (28-модда).

15 ноябрга қадар

ОСК, УСК, АКТ вазирлиги

Сайловчилар рўйхатларини уйма-уй айланиб чиқиш йўли билан аниқлаштириш ва ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этиш.

15 ноябрдан
7 декабрга қадар

ОСК, УСК, туман ва шаҳар ҳокимликлари

Сайловчиларнинг мурожаатларига кўра сайловчилар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

7 декабрдан
19 декабрга қадар

ОСК, УСК, туман ва шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларига сайловчиларнинг рўйхатларини тақдим этиш (29-модда).

12 ноябрдан
19 декабрга қадар

МСК, Мудофаа, ИИВ, ТИВ, ОСК, ССВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, АКТ вазирлиги

СЯЭР асосида сайловчилар рўйхатини чоп этиш ва сайлов участкаларига етказиб бериш.

19-21 декабрь

АКТ вазирлиги, ОСК ва УСК

V. Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш, депутатликка номзодлар кўрсатиш,

уларнинг ишончли вакилларини белгилаш ва рўйхатга олиш

Сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига мазкур партияларнинг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзоларини тўплаши учун белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини тақдим этиш (38 ва 68-моддалар).

21 сентябрдан –
25 сентябрга қадар

МСК, сиёсий партиялар

Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш (69-модда).

13 октябрга қадар

МСК, сиёсий партиялар

Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини (сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари иштирокида) текшириш ва текшириш натижалари бўйича хулосалар тайёрлаш (39-модда).

18 октябрга қадар

МСК, эксперт гуруҳлари

Маҳаллий кенгашларга сайловларда иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш (89-модда).

13 октябрга қадар

Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар

Сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилиш (69-модда).

18 октябрга қадар

МСК

Сайловда иштирок этувчи сиёсий партияларнинг рўйхатини матбуотда эълон қилиш (69-модда).

18 октябрга қадар

МСК, МТРК, ЎзА, ЭОАВМА ва бошқа ОАВ

Сиёсий партияларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ва ОАВнинг вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида округ сайлов комиссияларига ариза бериши (33, 34, 35-моддалар).

6 декабрга қадар

сиёсий партиялар, ОСК, ФЎЎБО

Сиёсий партияларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ва ОАВнинг вакилларини рўйхатга олиш ва уларга белгиланган намунадаги мандатларни бериш (33-модда).

11 декабрга қадар

ОСК

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш
(70-модда).

18 октябрдан –

7 ноябрга қадар

сиёсий партиялар

Маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатиш (91-модда).

18 октябрдан –

7 ноябрга қадар

сиёсий партиялар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш (40-модда).

17 ноябрга қадар

МСК, ВСК, ТСК, ШСК

Рўйхатга олинган депутатликка номзодлар ҳақидаги маълумотларни матбуотда чоп этиш (40-модда).

22 ноябрга қадар

МСК, ВСК, ТСК, ШСК, МТРК, ЎзА, ЭОАВМА ва бошқа ОАВ

Депутатликка номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш ва уларга тегишли гувоҳномаларни бериш (43-модда).

18 ноябрь-

15 декабрга қадар

ОСК, сиёсий партиялар

VI. Сайловолди ташвиқотини ташкил этиш, халқаро ва миллий
ОАВ билан ишлаш ҳамда сайловчилар фаоллигини ошириш

Сиёсий партиялар учун эфир вақтини ва нашр майдонини тақсимлаш, сайловолди ташвиқотига оид видео ва радио роликлари, плакатлар ва бошқалардан фойдаланишга доир сайловолди ташвиқоти масалалари бўйича МСК қарорини қабул қилиш.

17 ноябрга қадар

МСК, ОАКА, МТРК, ЎзА,

сиёсий партиялар

Сиёсий партиялар, депутатликка номзодлар томонидан сайловолди ташвиқотини ўтказиш (44-модда).

18 ноябрь –
20 декабрь

Сиёсий партиялар,
МТРК, ЎзА

Аҳолини овоз бериш тартиби, овоз бериш куни, сайловчилар рўйхати билан танишиш учун АКТдан фойдаланишдан хабардор этишга қаратилган ахборот материалларини ишлаб чиқиш.

октябрь-декабрь

МСК, Адлия вазирлиги,
МТРК, ОАКА

Сиёсий партияларнинг сайловолди дастурларини эълон қилиш.

18 ноябрь

ЎзА,
сиёсий партиялар

VII. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида
овоз бериш ва натижаларини аниқлаш

Сайлов бюллетенининг шакли, миқдори, тайёрлаш ва сайлов участкаларига етказиб бериш тартибини тасдиқлаш (32-модда).

октябрь

МСК

Сайлов бюллетенларини тайёрлаш (32-модда).

ноябрь

МСК, «Давлат белгиси» ДУК, ОАКА

Сайлов участкаларига сайлов бюллетенларини етказиб бериш (32-модда):

муддатидан олдин овоз бериш учун;

сайлов куни овоз бериш учун.

9 декабргача

19 декабргача

МСК, ТИВ, ИИВ

Овоз бериш куни, вақти ва жойи тўғрисида сайловчиларни хабардор қилиш (24-модда).

2-12 декабрь

ОСК, УСК

Муддатидан олдин овоз бериш (57-модда).

12 декабрдан
19 декабрга қадар

МСК, ОСК, УСК

Сайлов куни овоз беришни ташкил этиш (55, 56-моддалар).

22 декабрь

УСК

Дастлабки овоз бериш натижалари бўйича брифинг (матбуот анжумани) ўтказиш (97-модда).

23 декабрь

МСК, ТИВ, ОАВ

Сайлов натижаларини аниқлаш (95-модда).

31 декабрга қадар

МСК

Такрорий овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш (59-модда).

2020 йил

5 январь

МСК, ОСК, УСК

Сайлов якунлари тўғрисидаги ахборотни ОАВда эълон қилиш.

31 декабрдан кечиктирмасдан

МСК, ЎзА, МТРК, «Халқ сўзи» - «Народное слово» газеталари

Такрорий сайловни ўтказиш (60-модда).

Асосий сайловдан кейин кечи билан бир ойлик муддат ичида

МСК

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида келиб тушган шикоят ва аризаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш.

сайлов кампанияси мобайнида

МСК, ОСК, УСК, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатларни рўйхатга олиш.

31 декабрга қадар

МСК

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисини чақириш
ва ўтказиш.

сайловдан сўнг

2 ой ичида

МСК, ҚП

Такрорий овоз беришдан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатларни рўйхатга олиш.

2020 йил 15 январдан кечиктирмасдан

МСК

VIII. Олий Мажлис Сенати таркибини шакллантириш

Сенат аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлисларини ўтказиш.

2020 йил

22 январга қадар

МСК, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари

МСКнинг мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат хокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлислари баённомаларини кўриб чиқиш.

Баённомалар келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай

МСК

Хорижий ва маҳаллий журналистлар учун Сенатни шакллантириш якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказиш.

МСКнинг тегишли йиғилишидан сўнг

МСК, ЎзА, ТИВ, АОКА

Сенат аъзоларининг такрорий сайловини ўтказиш.

сайловдан кейин
15 кундан кечиктирмасдан

МСК, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари

Сенатни шакллантириш ва Сенат аъзолари рўйхатини ОАВда чоп этиш
(эълон қилиш).

сайловдан кейин

10 кун ичида

МСК, ЎзА

Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисини чақириш ва ўтказиш.

Шакллантирилганидан сўнг 1 ой ичида

МСК, Олий Мажлис Сенати

IX. Сайловларни молиялаштириш

Сайлов кампаниясини молиялаштириш бўйича харажатлар сметасини тайёрлаш.

сентябрь

МСК, Молия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказишга маблағ ажратиш тўғрисидаги фармойиши лойиҳасини тайёрлаш, келишиш ва қабул қилиш.

сентябрь

Вазирлар Махкамаси, МСК, Молия вазирлиги

Изоҳ:

МСК- Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси.

ВСК- Вилоят сайлов комиссияси.

ТСК- Туман сайлов комиссияси.

ШСК- Шаҳар сайлов комиссияси.

ОСК- Округ сайлов комиссияси.

УСК- Участка сайлов комиссияси.

Адлия вазирлиги- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

ТИВ- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

ИИВ- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.

ФВВ- Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

ОТВ – Олий таълим вазирлиги.

ССВ – Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

АКТ вазирлиги - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

ОАКА- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

ДБА – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридагиДавлат бошқаруви академияси.

МТРК- Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси.

Ергеодезкадастр- Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси.

ДПМ –Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат персоналлаштириш маркази.

ЎзА – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

ОАВ- Оммавий ахборот воситалари.

ЭОАВМА – Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоцацияси.

ФЎЎБО – Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари.

СЖБАТ - Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими.

СЯЭР- Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати.



* Матнда қавс ичида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг тегишли моддалари кўрсатилган.