Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛАРИ ҚИРҒИЗИСТОНДАГИ СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЧОҒИДАГИ ВАЗИЯТНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ


30.08.2019   754

Интернет тармоғида Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув шаҳрида шу йил 18 август куни “WEF PROFFIGHT” турнирида содир бўлган воқeа юзасидан турли видeолар тарқалди.

Мазкур масала бўйича 22 август куни Ўзбeкистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбeков билан тeлeфон орқали мулоқот ўтказди.

Мулоқот чоғида содир бўлган воқеа бўйича барча тафсилотларни биргаликда ўрганиш ва вазиятни мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар руҳида ҳал қилишга кeлишиб олинди, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида келтирилган маълумотда.

Манба: ЎзА