Эълон ва билдирувлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФААСИГА КЎМАКЛАШУВЧИ “ВАТАНПАРВАР” ТАШКИЛОТИ ЎЗИНИНГ ЯНГИ БАЙРОҒИ ВА ЭМБЛЕМАСИ ЯРАТИЛИШИ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


10.08.2021   1652

“Ватанпарвар” ташкилотининг имижини шакллантириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида yнга хайрихоҳлик туйғусини ошириш ҳамда жамоатчилик эътиборини жалб қилиш мақсадида, “Ватанпарвар” ташкилоти ўзининг янги байроғи ва эмблемаси яратилиши бўйича танлов эълон қилади!

Танлов барча иштирокчилар учун очиқдир. Танловда Ўзбекистон Республикаси резидентлари, яъни 18 ёшга тўлган жисмоний шахслар ва юридик шахслар иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Барча маълумотлар “Ватанпарвар” ташкилотининг расмий сайти – www.vatanparvar.uz, “Telegram” мессенжеридаги канали ҳамда “Facebook” ва “Instagram” ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида бериб борилади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги шартларни бажариш лозим:

1. Танлов Низоми билан танишиб чиқиш.

2. “Ватанпарвар” ташкилотининг янги байроғи ва эмблемасини JPEG (JPG) ёки PNG, матнларни PDF форматида яратиш.

3. Танловга материаллар “Рамзлар танлови” белгиси қўйилган mkvatanparvar@yandex.ru электрон почта манзилига ариза билан бирга юборилади ёки иштирокчи томонидан шахсан электрон шаклда (флешка, CD-дискда) конвертга солинган ва муҳрланган холда қуйидаги манзилга етказилади: 100017, Тошкент шахри, Осиё кўчаси, 86-А уй

Маълумот учун телефон рақамлар: (71) 235-46-17, (78) 150-31-55, (71) 234-85-62,
(71) 235-52-34, e-mail: mkvatanparvar@yandex.ru.

Байроқ ва эмблемани ишлаб чиқишга қуйидаги талаблар қўйилади:

1. “Ватанпарвар” ташкилотининг байроғи ва эмблемаси давлат рамзий белгилари (давлат байроғи ва герби)га ўхшамаслиги керак.

2. Интеллектуал фаолият объектлари (натижалари) сифатида рўйхатдан ўтказилмаган, шунингдек интеллектуал мулк объектлари (натижалари)нинг ҳимояланган бўлиши ва чалкаш ўхшаш элементларини ўз ичига олмаслиги лозим;

3. Ҳеч қачон мукофатланган ва/ёки илгари тақдим этилган ёки фойдаланган бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, бошқа танловларда намойиш этилмаган ва ушбу танлов давомида бошқа жойларда ишлатилмаган бўлиши керак.

4. Байроқ ва эмблема берилган мавзуга мос бўлган образни яратиши керак.

5. Байроқ ва эмблеманинг асосий график элементлари бир хил даражада яхши қабул қилиниши ва фойдаланиш учун мўлжалланган ҳар қандай усулда ўзининг маъносини йўқотмаслиги керак.

6. Байроқ ва эмблеманинг рангларини танлаш ихтиёрий (ёки комбинациялашган ҳолда).

Танлов бир босқичда 2021 йилнинг 1 сентябр кунигача ўтказилади. Ушбу муддатдан кечикиб юборилган ишлар танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди.

Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

- энг яхши байроқ учун – диплом ва 5.000.000 сўм (солиқ тўловларини ҳисобга олмаган ҳолда);

- энг яхши эмблема учун - диплом ва 5.000.000 сўм (солиқ тўловларини ҳисобга олмаган ҳолда).

Танловнинг холислиги ва шаффофлиги таъминланади ҳамда хар бир иштирокчига танловда қатнашиш учун бир хил шарт-шароитлар яратилади.