ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОН ПОКИСТОНГА 1 МЛН ДОЛЛАРЛИК МУЗЛАТИЛГАН-ҚУРИТИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР ЕТКАЗИБ БЕРАДИ


21.07.2021   2825

17 июль куни Ўзбекистоннинг "Bonaf“ компанияси ва Покистоннинг ”Shahzad Enterprises & technologies" компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум ўз ичига Ўзбекистондан Покистонга музлатилган-қуритилган мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни қамраб олади. Ҳамкорлик меморандуми 5 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга белгиланди. Икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси ташаббуси ҳамда кўмаги остида амалга оширилди.

«Мамлакатимизнинг иқтисодий ва экспорт салоҳияти, Покистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси томонидан бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, уюшма кўмаги остида Ўзбекистоннинг ”Bonaf“ компанияси ва Покистоннинг ”Shahzad Enterprises & Technologies“ компанияси ўртасида музлатилган-қуритилган мева ва сабзавотлар савдоси бўйича имзолаган ҳамкорлик меморандуми ҳам сўзимнинг яққол далилидир», Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси раиси Баҳодир Умиршайхов.