Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОН ОТМЛАРИДА ЖОРИЙ ЙИЛДА ҲАМ СУПЕР-КОНТРАКТ БЎЛАДИ


08.08.2019   1711

Ўзбекистон ОТМларида жорий йилда ҳам супер-контракт бўлади. Бу ҳақда Хушнуд Худобердиев маълум қилди.

«Кундузгида ҳам, сиртқида ҳам, кечкида ҳам. Ҳаттоки янгилик сифатида илк марта магистратурада ҳам супер-контракт тартиби амал қилади. Нархлари ҳозирча аниқ эмас. Лекин ўтган йилгидан кўп ҳам фарқ қилмаса керак» , — дейди Худойбердиев.

Супер-контрактда ўқиш учун камида 56,7 балл тўплаш керак.

Мабодо 56,7 баллдан камроқ (ҳаттоки 1 балл) тўпланса ҳам ўқиш имконияти яратилади, фақат унинг нархи супер-контрактдан ҳам қимматроқ, аниқроғи, унинг 2 баравари миқдорида бўлади.

Маълумот учун, супер-контракт фақат биринчи йил учун тўланади. Талабалар биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдори асосида ўқишини давом эттиради.

Манба: daryo.uz