ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎТТИЗ ИККИ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЮГУРИШ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

01.08.2023 141
Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз икки йиллигини муносиб кутиб олиш ҳамда ушбу санани жисмоний тарбия ва спорт орқали кенг нишонлаш мақсадида юртимиз бўйлаб югуриш мусобақалари ўтказилади.
Хусусан, жорий йил 3 сентябрь куни «Мустақиллик куни»га бағишлаб «Янги нафас» халкаро оммавий югyриш мусобақалари республиканинг 16 шаҳрида ташкил этилади.
Жорий йил 6 сентябрь - 29 октябрь кунлари эса «Save Аrаl», «GTL Night Run», «ЭкоЗаБег» оммавий югyриш мусобақалари бўлиб ўтади. Ушбу марафонларга Чуст шаҳри, Андижон тумани, Бағдод тумани, Олмалиқ шаҳри, Бекобод шаҳри, Самарқанд шаҳри, Ғузор шаҳри («GTL Night Ruп»), Қоровулбозор тумани («ЭкоЗаБег») мезбонлик қилади. Югуриш мусобақаларига 200 мингдан ортиқ аҳолини жалб этиш назарда тутилган.
Бундан ташқари, мазкур марафонларда Ўзбекистоннинг чет эллардаги дипломатия ва бошқа ваколатхоналари ходимлари, ватандошлар ҳам иштирок этишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарорида мамлакатимиз истиқлолининг ўттиз икки йиллик тантаналари «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» деган бош ғоя асосида ташкил этилиши ўз ифодасини топган.