Спорт

Ўзбекистон- Миср: АНДИЖОНДА ФУТБОЛ КЕЧАСИ БОШЛАНИШ АРАФАСИДА


09.06.2019   225

Андижонда шаҳридаги “Соғлом авлод” стадиони ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳлислар билан тўла. Сабаби, бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчилари мисрлик тенгдошларини айнан шу ўйингоҳда қабул қилмоқдалар. Бу ўйин албатта футболчиларимиз учун 2020 йили Токиода ўтказиладиган ёзги олимпия ўйинларига саралаш баҳслари олдидан тайёргарлик вазифасини ўташ билан бирга тажрибаларини ошириш имкониятини ҳам беради.

Футбол байрами катта концерт дастури билан билан бошланиб, эл суйган таниқли санъаткорлар андижонликлар ва шаҳримиз меҳмонларини дилтортар қўшиқлари билан ҳушнуд этиб, барчага ҳуш кайфият улашмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи.