Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОН ҚИРҒИЗИСТОНГА ЯНА 200 ЎРИНГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ТИББИЁТ КОНТЕЙНЕРЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРДИ


22.11.2020   1942

Ўзбекистон мобил шифохона барпо этиш учун Қирғизистонга ихтисослаштирилган шифохона контейнерларининг иккинчи партияси етказиб берди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 200 ўринга мўлжалланган 40 та шифохона контейнерлар ортилган поезд «Бишкек-1» темир йўл станциясига етиб борган. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Ҳуснутдин Ҳасилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясини Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ва «Қирғиз темир жоли» давлат корхонаси бош директори кутиб олган.

Учрашув давомида Ҳуснутдин Ҳасилов ҳамда «Қирғиз темир жоли» давлат корхонаси бош директори ўзаро ҳамкорлик ва икки давлат темир йўлларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилган.

Манба:Daryo.uz