Андижон 24

Ўзбекистон-Қирғизистон: ОЛТИН КЎПРИК МУСТАҲКАМЛАНАДИ


01.03.2019   1508

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва қирғизистон давлатлари ўртасида дўстлик алоқалари мустаҳкамланиб бормоқда. Икки давлат томонидан кўп йиллик биродарлик ришталаринингқайта боғланишига эътибор кучайди.

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ибрагим Джунисов вилоятимизга ташриф буюрди. Элчи жаноблари андижонлик тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳалари билан танишди. Тиббиёт ривожига қаратилган ““Zamin Bio Health” ва “ Макро фарм Андижон” масъулияти чекланган жамиятларида бўлди. Тадбиркорлар томонидан импорт ўрнини босувчи инсулин ва шприц ишлаб чиқариш йўлга қўйилганини юқори баҳолади. Бу нафақат ўзбекистонликлар, айни вақтда қўшни давлатлар учун ҳам самарали эканлиги эътироф этилди.

Хорижий ҳамкорлар билан олиб борилаётган ишларижобий натижа бермоқда. Вилоятимиздаги 208 та хорижий корхоналарнинг 12 таси Қирғизистон билан ҳамкорликда фаолият юритяпти.

Меҳмонни вилоят ҳокимининг ўринбосари ИброхимжонХолматов қабул қилди. Мулоқотда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада ривожланаётгани, давлатлар чегаралари бўйича тарихий келишувларга эришилгани ва дўстлик алоқалари учун кенг имкониятлар Андижонда яшаётган қирғиз миллатига мансуб 105 минг нафардан зиёд аҳоли ҳаётидан мамнунлиги қайд этилди.

Элчи амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини,“Обод қишлоқ” дастури доирасида замонавий қиёфага кирган манзиллар сони ортиб бораётганини юқори баҳолади. Дўстлик вақўшничилик муносабатлари олтин кўприкка айланади дея ишонч билдирди.

Акбаржон НАЗАРОВ.

Хурсандбек АРАББОЕВ олган сурат.