Ўзбекистон

Ўзбекистон: хабарлар


05.01.2018   419

Ўзбекистон Президенти "Меҳнат фаолиятини олиб борувчи нафақахўрларнинг алоҳида тоифасига қулайлик яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5291-сонли Фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида йўловчиларга кўрсатилувчи божхона хизматлари сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Товар номенклатурасининг 2017 йил версиясини жорий қилиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси тузилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1031-сон қарори билан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

2017 йил давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига энг кўп мурожаат Ички ишлар вазирлиги фаолияти юзасидан келиб тушгани маълум қилинди. Виртуал қабулхонага келиб тушган мурожаатлар йўналишлар бўйича сарҳисоб қилинганда, Олий суд ҳамда Бош прокуратура мос равишда Топ-3 якунлаган.

Қозоғистон билан чегарадан товарларни олиб ўтишдаги 10 долларлик чегара бекор бўлди


1 январдан валютага оид мажбурий декларация тақдим этиш тартиби бекор қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги «Табиий газ ва электр энергияси етказиб бериш ва реализация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1025-сонли қарорига мувофиқ истеъмолчиларнинг айрим тоифаларига 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб табиий газ учун оширилган тарифлар белгиланди.

Европа инвестицион банки Ўзбекистонда фаолият бошлайди.