Сайлов - 2021

ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИ БЎЛИБ БИРИНЧИ БОР ОВОЗ БЕРЯПМАН…


24.10.2021   952

Ўзбекистон фуқароси бўлиб биринчи бор овоз беряпман, -дейди Хонобод шаҳридаги “Оқ дельфин” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мудири Наргизахон Муҳиддинова.

Қўшни Қирғизистон Республикасида туғилганман. Лекин 30 йилдан буён Ўзбекистонда яшайман. Давлат ва жамоат ишларида фаол аёлман. Шу юртга хизмат қилишга астойдил киришганман. Ўтган вақт мобайнида 4 маротаба Президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Жараёнларда ифтихор билан ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланаётганларни кузатиб, фуқаролиги бўлмаган шахс эканлигимдан ўкинардим.

Бу йил 30 июль – Дўстлик кунида Ўзбекистон фуқароси паспортига эга бўлдим! Ўша кунги қувончим бутун умримни безайдиган бахтиёрликка айланди. Мамлакатимизда олиб борилаётган одилона сиёсат, бағрикенглик, тинчлик ва осудаликка шукроналар келтираман. Энди мен она Ватанимизнинг тўлақонли фуқароси бўлиб, конституцион бурч ва мажбуриятларни тўкис адо этоламан.

Бугун ўзим рўйхатга олинган 920-сайлов участкасига бориб, мамлакат тараққиёти учун ўз овозимни бердим!

2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот маркази.