ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ БЮДЖЕТИГА 2021 ЙИЛ БИРИНЧИ ЧОРАГИДА 36 ТРИЛЛИОН СЎМ ТУШУМ ТУШГАН


08.04.2021   738

Ўзбекистонда 2021 йил биринчи чорагида 36 триллион сўм (106 фоиз) бюджет тушуми таъминланиб, маҳаллий бюджетлар ихтиёрида 1 триллион 600 миллион сўм қолдирилган. Бу ҳақда 8 апрель куни Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

«Лекин Андижон вилоятидаги ишларнинг ҳақиқий аҳволи биринчи ярим йилликда тушумларни кафолатли таъминлаш бўйича хавотир уйғотмоқда. Умуман, иккинчи чоракда бюджетга 36 триллион сўм тушум сўзсиз таъминланиши лозим», – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

«Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев иккинчи чоракда 2 триллион сўм, Божхона қўмитаси раиси Муроджон Азимов 250 миллиард сўм қўшимча тушумни таъминлашга масъул», – дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

Аввалроқ Ўзбекистонда тадбиркорларга электр энергиясини етказиб беришда камчиликка йўл қўйган айбдорларни ишдан олиш бўйича бош вазирга таклиф киритиб борилиши ҳамда Ўзбекистонда чекка ҳудудлардаги ер участкаларини 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйиш тартиби ишлаб чиқилиши ҳақида хабар берилганди

Манба: https://daryo.uz/k/2021/04/08/ozbekiston-davlat-bu...