Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИДА НАҚД ДОЛЛАР СОТИЛИШИ БОШЛАНДИ. МАРКАЗИЙ БАНК БУНДАН КЕЙИН ВАЛЮТА КУРСИНИ БЕЛГИЛАМАЙДИ


23.08.2019   812

20 август санасидан бошлаб тижорат банклари томонидан доллар сотилиши йўлга қўйилди. Марказий банк расмий баёнотида бу ҳақда айтилади.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг сўзларига кўра, долларнинг 0,5 фоизлик тебраниш чегарасини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинди. Бундан кейин валюта сотиш ва сотиб олиш нархларини Марказий банк белгиламайди, бу нарх бозорда мустақил шаклланади. Бу - объектив иқтисодий зарурат. Миллий валютанинг қадрсизланиши Америкадан бошқа ҳамма мамлакатларда кузатиляпти.

20 августдан тижорат банкларида доллар курси 9450 сўмгача кўтарилди.

Банклар рўйхати:

InfinBank

Доллар: сотиб олиш — 9350, сотиш — 9450

Asia Alliance Bank

Доллар: сотиб олиш — 9350, сотиш — 9450

Kapitalbank

Доллар: сотиб олиш — 9350, сотиш — 9450

Эслатиб ўтамиз, 21 августдан 1 АҚШ доллари 323 сўмга ошиб, 9384 сўмга етди.