Бугуннинг гапи

ЎЗБЕКИСТОН АЙРИМ ДАВЛАТЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ЧЕКЛОВЛАРНИ ЯНА УЗАЙТИРДИ


31.01.2021   1223

Республика махсус комиссиясининг тегишли қарори билан чеклов муддати иккинчи марта узайтирилмоқда.

Бошқа мамлакатлардан коронавируснинг янги штаммларини кириб келишини олдини олиш борасида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР давлатлари билан халқаро авиарейсларга (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали Ўзбекистонга кириш) нисбатан чекловлар жорий йил 1 мартига қадар узайтирилди.

Аввалроқ, Республика махсус комиссияси томонидан ушбу давлатларга нисбатан дастлаб 2021 йил 10 январгача, кейин 1 февралга қадар чеклов киритилганди.

Шунингдек, қоидага кўра:

— юқорида номлари саналган давлатларда сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистонга киритилмайди;

— сўнгги 14 кун давомида ушбу давлатларда бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олинади.

Манба: yuz.uz