ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОН АҲОЛИСИ 33 МИЛЛИОН БЎЛМАСЛИГИ МУМКИН


28.03.2019   1772

2022 йилда Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади дейилмоқда uza.uz сайтидаги хабарда.http://uza.uz/oz/society/zbekiston-a-olisi-33-million-b-lmasligi-mumkin-28-03-2019

Мазкур тадбир жаҳон стандартлари асосида максимал мукаммалликда ўтказилиши кутилмоқда.

Айни дамдаги аҳоли рўйхати хато бўлиб чиқиши эҳтимоли бор. Яъни Ўзбекистон аҳолиси 33 миллиондан кўп ёки кам бўлиши ҳам мумкин.

БМТ тавсиясига кўра, аҳолини рўйхатга олиш тартиби ҳар 10 йилда ўтказилиши лозим.

Ўзбекистонда 30 йил ичида ўтказилмоқда. Рўйхатга олиш тадбирига 150 минг киши жалб этилади. Бундан кейин ҳар 10 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.

Бу йил қўшни давлатлардан Қозоғистонда ҳам аҳолини рўйхатдан ўтказиш тадбири ўтказилади.