ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОН АЭРОПОРТЛАРИ «ПАКЕТ ТАМОЙИЛИ» АСОСИДА БОШҚАРУВГА БЕРИЛА БОШЛАНАДИ


02.02.2021   1733

Туркиянинг TAV аэропорти оператори Ўзбекистон аэропортларини модернизация қилишда ва Тошкентда янги аэропорт қуриш лойиҳасида иштирок этади, деб хабар берди Anadolu ахборот агентлиги.

«Саккизта давлатдаги 15 аэропортни бошқаришимизга ёрдам берадиган ноу-хауларимиздан фойдаланган ҳолда, биз Ўзбекистондаги аэропортларни ривожлантириш ва модернизация қилиш устида иш олиб борамиз, шунингдек, янги технологияларни жорий этиш ва инсон ресурсларини ривожлантиришда ҳамкорлик қиламиз», деб тушунтирди TAV Airports бош директори Сани Сенер.

Ўзбекистон аэропортлари «пакет тамойили» асосида бошқарувга берила бошланади, бу рентабеллик билан бир қаторда фойдасиз аеропортларни хусусий мулк егаларига беришни ҳам назарда тутади.

TAV Airports қўшма корхона ҳисобланиб 1997 йилда Tepe ва Akfen компаниялар гуруҳлари, шунингдек Airport Consulting Vienna томонидан яратилган, Холдинг аэропорт фаолиятининг ҳаво транспорти билан боғлиқ барча соҳаларида комплекс хизматларни 26 мамлакатдаги 91 аеропортда тақдим этади. TAV Airports Holding -га тегишли аэропортлар, тахминан 420 минг рейсга хизмат қилади ва йилига ўртача 48 миллион йўловчини ташийди.

Манба: yuz.uz