Спорт

Uzbek Tigers бугун колумбиялик боксчиларга қарши рингга чиқади


01.03.2018   190

Кубанинг "Cuba Domadores" жамоасига қарши пойтахтимизда ўтказилган жангларда ўзбекистонлик боксчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Бугун - 1 март куни ўзбекистонлик боксчилар Колумбиянинг "Colombia Heroicos" жамоаси аъзоларига қарши рингга чиқади.
Жанглар "Универсал" спорт мажмуасида соат 19:00да бошланади.

Рингда қуйидаги жуфтликлар кураш олиб боришади:

Худойназар Файзов — Кейбер Авила (52 кг), Шунқор Абдурасулов — Дуван Зулета (60 кг), Маҳмуд Ғоипов — Александер Рангел (69 кг), Бектемир Мелиқўзиев — Диего Мотоа (81 кг), Баҳодир Жалолов — Кристиан Салседо (91 кг).