ЖАМИЯТ

ЎЗБЕК МИЛЛАТИНИНГ ОНА ТИЛИ ВА ҚАЛБИ БЎЛМИШ ЎЗБЕК ТИЛИ НУФУЗЛИ ТАШКИЛОТ БЎЛМИШ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИДА БУТУН ЖАҲОНГА БОНГ УРДИ.


23.09.2020   2142

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг етмиш бешинчи сессиясида ўзбек тилидаги нутқлари тарихда биринчи марта бўлиб тақсинга сазовордир. Бу тарихий воқеа янгиланиб бораётган Ўзбекистонимизнинг тарихида ўчмас абадий из қолдиради. Ўзбек миллатининг она тили ва қалби бўлмиш ўзбек тили нуфузли ташкилот бўлмиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотида бутун жаҳонга бонг урди. Бу садолар шундан далолат берадики ота-боболаримиз орзу қилган мустақил Ўзбекистонимиз ўз она тилида дунё саҳнасида қуёш каби нур сочди.

Давлатимиз раҳбари сўзлаган нутқлари хозирги пайтдаги ва келгусидаги ишларни энг муҳим жиҳатларини очиб берди. Глобал фалокат ва офат бўлмиш коронавирус пандемиясини бартараф этишда давлатлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик ўта муҳимлигини исботлади. Бу борада Президентимиз жуда кучли таклиф билан чиқдилар. Ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратишдир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш ва ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозим деб алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Август ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Самарқанд халқаро форуми муваффақиятли ўтказилди. Президентимиз яна бир бор Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирдилар. Бундан ташқари, Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш таклифини бердилар.

Президентимиз таъкидлаганларидек, Марказий Осиё давлатлари олдида муҳим стратегик вазифа турибди. У ҳам бўлса, минтақамизнинг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлашдир. Шу муносабат билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклифини бердилар.

Давлатимиз раҳбари: бугунги кунда Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал антитеррор стратегияси муваффақиятли амалга оширилётганлигини-таъкидлаб ўтдилар.

Ушбу стратегия доирасидаги Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш тарафдоримиз-дедилар. Маълумки, минтақамизнинг кўҳна ва бой маданий мероси глобал аҳамиятга эга. Биз 2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказишга тайёрмиз деб таъкидлаб ўтдилар. Президентимиз, ён қўшнимиз бўлган Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш масалалари юзасидан таклиф бердилар: Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш лозим. Ушбу қўмитанинг асосий вазифаси Афғонистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига кўмак беришдан иборат бўлиши зарур.

Давримизнинг ўткир муаммоларидан яна бири – глобал иқлим ўзгаришларидир. Бугунги кунда ҳар бир мамлакат бу жараённинг салбий таъсирини ҳис этмоқда. Минг афсуски, бундай ўзгаришлар Марказий Осиё тараққиётига ҳам катта хавф туғдирмоқда - деб алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Оролбўйи ҳудуди экологик фожианинг марказига айланди. Биз мавжуд аҳволни яхшилаш учун бу ерда икки миллион гектар янги ўсимлик майдонлари ва дарахтзорлар яратиш, тупроқ қатламини шакллантириш бўйича улкан ишларни амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни ва ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш таклифини бердилар.

Муҳтарам Президентимиз қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Жумладан, Жаҳоннинг турли нуқталарида нотинчлик сақланиб қолаётгани, зиддият ва зўравонликлар ортиб бораётгани, экологик офатлар ва бошқа замонавий хатарлар қашшоқлик ва камбағалликнинг глобал муаммоларини кучайтирмоқда.

Бу муаммолар айниқса пандемия шароитида кескин тус олмоқда. Тобора ташвишли оҳанг касб этаётган қашшоқликнинг овози бутун дунё ҳамжамиятини, барчамизни безовта қилиши зарур.

Шу муносабат билан қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказишни таклиф этамиз.

Давлатимиз раҳбар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг етмиш бешинчи сессиясида жуда долзарб масалаларни кўтариб аниқ таклифлар бердилар.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг саъй – ҳаракатлари ўз мевасини беради. Меҳнатсевар ўзбек халқи, Президентимиз раҳнамолигида, ривожланишга қаратилган аниқ дастурлар асосида турли жабҳаларда эътиборга молик муваффақиятларга эришади.

Шуҳрат БОЗАРОВ,

Халқ депутатлари Андижон туман Кенгаши депутати