Андижон 24

ЎЗБЕК ХАЛҚИ КАРОНАВИРУСНИ ҲАМЖИХАТЛИКДА ЕНГАДИ


19.07.2020   2912

АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ

ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МАМЛАКАТИМИЗ АҲОЛИСИ ВА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА МУРОЖААТИ

Ҳурматли ва азиз юртдошлар! Бугун Ўзбек халқининг бағрикенг, саховатли, мард ва тадбиркор халқ эканлиги ҳақида сўз юритишнинг асло хожати йўқ. Коронавирус падемияси шаротида ўзбек халқининг ҳамжиҳат, сабр-матонатли эканлиги ҳақида дунё халқлари яна бир бор эътироф этиб бўлишди. Дунёнинг йирик давлатлари ҳам ожиз қолаётган пандемияга қарши курашда халқимиз ўзнинг қудратли кучини кўрсатиб турибди. Давлатимиз раҳбари ҳар бир чиқишида пандемияга қарши кураш бўйича янги-янги таклиф, ташаббусларни ўртага ташламоқда. Сўнгги чиқишларида бу масалага тўхталар экан, ҳозирги пандемия шароитига мос энг кучли, энг таъсирчан воситаларни ишга солиш зарурлигини таъкидладилар.

Президентимиз: Бу курашда давлат ва хусусий тиббиёт тизими, барча идораларнинг доимо сафарбар ҳолатда бўлиши ва самарали ишлаши, шифокорларнинг фидойилиги, халқимизнинг онглилиги бизнинг асосий қуролимиз бўлиши шарт. Фақат тезкор ва мунтазам сафарбарлик, темир интизом, тиббий маданият, юксак онглилик билангина биз бу офатга қарши кураша оламиз.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур даъватига жавобан, Андижон давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари коронавирус пандемияси шароитида кўнгилли волонтерлар сифатида вилоятимизнинг барча шаҳар туманларига чиқиб аҳолига зарур тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат билан чиқамиз! Шифокорлик қасамёдимизга асосан, халқ бизнинг – тиббиётчиларнинг ёрдамига муҳтож бўлиб турган бу вазиятда “томошабин бўлиб туришга” ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ!

Фидоийлик касбини танлаган азиз ҳамкасблар – шифокорлар, ҳамширлар, тиббиёт ўқув даргоҳи профессор-ўқитувчилари, пандемия шароитида барчангизни халқ билан бирга бўлишга чақирамиз!

Юртдошларимизни карантин талабларига риоя қилган ҳолда уйларида қолишга чақирамиз! Биз сиз билан! Ўзбек халқи каронавирусни ҳамжихатликда енгади! Ҳар бир синовдан биргаликда ғалаба билан ўтамиз!