Спорт

Ўзбек футболига янги раҳбар сайланди


25.01.2018   212

Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот сайлов конференциясида янги раҳбар сайланди.

Кун тартибининг бўйича қабул қилинган қарорга кўра, ЎФФ номи эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциацияси деб номланди.

Янги номдаги ташкилотнинг илк президенти сифатида Ўзбекистон Қаҳрамони, Бош вазир биринчи ўринбосари ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси Очилбой Раматов сайланди.

“Мен бу лавозимда ойлик олмайман. Мен президентимиз шу ерга жўнатгани учун келдим, сизларга ёрдам бермоқчиман.

Болаларимизни тарбиялаймиз. Яхши мингта футболчи чиқарамиз. Улар ҳеч нарсадан камчилик кўрмаслиги керак. Эвазига барқарор ўйнаб беришсин», дея Раматовнинг сўзларини келтиради «Трибуна» мухбири.

Умид Аҳмаджонов ЎФФ президентлигини топшириб, Миллий олимпия қўмитаси раислигида иш бошлади.