“ЎЗБЕГИМ”ДА ЎҚУВ МАШҚИ
27.12.2019 857
Андижон шаҳридаги «Ўзбегим» савдо ва кўнгилочар мажмуасида ёнғин ўчириш амалий тактик машқи бўлиб ўтди. Ундан кўзланган мақсад фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ёки бошқа нохуш ҳолатларда соҳавий хизмат ходимларининг биргаликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришдан иборат бўлди.
Ёнғин ўчириш амалий тактик машқида фавқулотда вазиятлар, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари, асосий ва махсус ёнғин ўчириш автомобиллари, вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш бошқармалари, тиббиёт, электр, газ ва сувоқова идоралари ходимлари, маскан ишчи-хизматчилари ва фуқаролар иштирок этдилар.
Якунида барча тизим вакиллари иштирокида ўтказилган йиғинда мутахассислар ходимларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо бериб, маскан ишчи-хизматчилари, ёнғин ўчирувчилар, қутқарув, тиббиёт ва бошқа хизматнинг йўл қўйган камчиликлари айтиб ўтилди. Келгусида бу каби машғулотларнинг кўламини кенгайтириш орқали барча хизматларнинг ҳаракатларини талаб даражасида мувофиқлаштириш, ходимларнинг ёнғин ёки бошқа нохуш ҳолатларга тайёргарлик даражасини ошириш муҳим эканлиги таъкидланди.
Тадбир якунида фуқароларга ёнғинларнинг олдини олиш, ис газидан заҳарланиш ва чақнашларга йўл қўймаслик ҳақидаги эслатма ва буклетлар тарқатилди.
Аъзамжон Маматов,
Андижон шаҳар ФВБ ЁХБ инспектори.