Андижон 24

UZAVTO MOTORS» 23 АВГУСТДАН АВТОМОБИЛЬ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТЎХТАТАДИ


08.08.2019   898

«UzAvto Motors» заводи профилактика ишлари туфайли автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Иш режасига мувофиқ, «UzAvto Motors» АЖ заводларида 2019 йилнинг 26 августидан бошлаб йиллик режали профилактика ишлари бошланади.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида корхоналарни куз-қиш мавсумига тайёрлаш доирасида режали текшириш, асосий ва ёрдамчи технологик ускуналар ва бутловчи қисмлар, коммунал ва режали таъмирлаш ишлари олиб борилади.

«Тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъкидлаймиз. Режалаштирилган профилактика ишлари олдиндан тузилган транспорт воситаларини етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди», — деб таъкидланган компания хабарида.

«UzAvto Motors» 2019 йилнинг 23 сентябридан яна автомобиль ишлаб чиқаришни бошлайди.

Манба: daryo.uz