ЖАМИЯТ

“UZAUTO MOTORS” ХУСУСИЙЛАШТИРИЛМОҚДА: ЭНДИ СИЗ ҲАМ КОМПАНИЯ АКЦИЯЛАРИНИ СОТИБ ОЛИБ, АВТОЗАВОД ЭГАСИГА АЙЛАНИШИНГИЗ МУМКИН


19.12.2022   1152

Ҳа, сарлавҳада кўзингиз тушган жумлаларда заррача муболаға йўқ: хусусийлаштиришнинг биринчи босқичида UzAuto Motors «Тошкент» Республика фонд биржасига 5 фоизгача акцияларни жойлаштиради. Акцияларни нафақат юридик шахслар, балки жисмоний шахслар ҳам сотиб олишлари мумкин. Бу ҳақда яқинда Андижон шаҳрида UzAuto Motorsнинг IPOси (Initial Public Offering), яъни компания акцияларининг фонд биржасида биринчи маротаба жойлаштирилаётганлиги муносабати билан ўтказилган тақдимотда инвесторларга, жумладан, аҳоли вакилларига батафсил маълум қилинди. Жумладан, акцияларни сотиб олиш тартиблари, афзалликлари, молиявий ютуқлари хусусида маълумотлар берилди. Компания қанчалик фойдали ва муваффақиятли бўлса, унинг қимматли қоғозлари шунчалик кўп даромад келтириши оддий ҳақиқат. Таъкидлаш жоиз, 2020 йилдан буён UzAuto Motors Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилар ўнлигидан жой олиб келмоқда. Компаниянинг 2021 йилдаги соф даромади 166 миллион АҚШ долларини ташкил этди. 2021 йилда UzAuto Motors ўз акциядорларига 8,5 миллион АҚШ доллари миқдорида дивидендлар тўлади. Бундан ташқари, 2026 йилга келиб даромад 2021 йилга нисбатан 2 баравар ошиши кутилмоқда.

Албатта, қимматли қоғозларни биржага жойлаштиришнинг ўзига яраша тартиб-таомиллари бор. Бу юмушларни амалга ошириш билан Ўзбекистонда ва хорижда IPO ва SPO бўйича катта тажрибага эга Freedom Broker (собиқ Freedom Finance) халқаро инвестиция компанияси шуғулланмоқда.

Ўрни келганда мазкур компания ҳақида ҳам икки оғиз гап: Freedom Brokerдунёнинг 12 давлатида фаолият юритувчи Freedom Holding Corp халқаро холдинги таркибига киради. Холдинг АҚШ, МДҲ давлатлари ва Европа фонд бозорларига тўғридан-тўғри кириш, жумладан, жаҳон гигантлари — Apple, Microsoft, Tesla, Zoom, Alibaba, Twitter ва бошқаларнинг қимматли қоғозларига сармоя киритиш имконини ҳам беради.

“UzAuto Motorsнинг IPOси энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи компания акцияларини биринчи нархда сотиб олиш имкониятидир, - дейди Freedom Broker ижрочи директори Евгений Можейко. - Молиявий таҳлилчилар кейинчалик уларнинг нархи ошишини башорат қилмоқдалар, чунки UzAuto Motors рентабеллиги туфайли компаниянинг қимматли қоғозлари маҳаллий ва хорижий инвесторлар орасида юқори талабга эга бўлади.

Қимматли қоғозлар бозорида даромад олишни бошлаш учун катта миқдордаги маблағни киритиш шарт эмас. Ушбу восита қандай ишлашини тушуниш учун брокерлик ҳисобини очиш ва қимматли қоғозларнинг синов пакетини сотиб олиш кифоя”.

Дарвоқе,UzAuto Motors акциялари харидорлари ўртасида ютуқ сифатида Chevrolet Tracker автомобили ўйналади. Бу Ўзбекистон капитал бозорини рағбатлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шундай экан, ҳеч иккиланманг, маблағингиз борми, уларни истиқболли компания акцияларини сотиб олиш учун йўналтиринг.

Реклама ҳуқуқи асосида.