Андижон 24

«UZAUTO MOTORS» АВТОМОБИЛЛАРНИ ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ҲАЙДОВЧИЛАР УЧУН ЖИҲОЗЛАШНИ БОШЛАДИ


16.01.2020   820

UzAuto Motors компанияси имконияти чекланган, оёқларида нуқсони бўлган ҳайдовчиларга мослаштириш учун, қўл билан бошқариладиган махсус қурилма билан қайта жиҳозлашни бошлади.

Компания матбуот хизматининг хабар беришича, қўлда бошқариш қурилмаси харидорнинг буюртмасига асосан Cobalt, Gentra ҳамда Spark русумли автомобилларга расмий дилерлик марказларида ўрнатилади. Қурилма Ўзбекистон давлат стандартлаштириш агентлигининг барча талабларига жавоб беради.

Таянч-ҳаракат аъзоси функцияси бузилган ҳайдовчилар учун мўлжалланган махсус мослама фақат тўлиқ қурилманинг зарурий элементлари билан жиҳозланган.

Ускунани ўрнатиш бўйича саволлар билан ваколатли дилерларга мурожаат қилиши мумкинлиги таъкидланган.

Манба: Daryo.uz