Андижон 24

«ЎЗАРХИВ» АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИ ИЗБОСКАН ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗАДИ


07.06.2019   3126

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги Бош директори У. М. Юсупов томонидан 2019 йил 21 июнь куни Избоскан туман давлат архиви биносида юридик ва жисмоний шахслар учун сайёр қабул ўтказилади. Унда иштирокчилар “Архив иши тўғрисида”ги, “Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлар ижроси ҳамда соҳага доир масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари, тегишли таклиф ва мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.

Манзил: Пойтуғ шаҳри, Янги бозор кўчаси, 64-уй.

Избоскан туман давлат архиви маъмурияти.