Андижон 24

ЎЗА МУХБИРИ ХИТОЙДАН ХАБАР ҚИЛАДИ: КОРОНАВИРУС ҲАҚИДА ЁЛҒОН ХАБАР ТАРҚАТИШ МАН ҚИЛИНГАН


02.02.2020   882

Хитой бугунги маълумот: Хитойда коронавирусни юқтирган инсонлар сони 11 860 дан ортди. Касалликни юқтирган деб тахмин қилинаётганлар 17 988 нафар, 255 нафар фуқаро эса ушбу касалликдан тузалган. Вирусни юқтириш оқибатида 259 нафар инсон ҳалок бўлган.

Аввал ҳам хабар берганимиздек, ЎзА мухбири Шерзод Исаев айни пайтда Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Мамлакат ичкарисидаги вазият, коронавирус тарқалган мамлакат аҳолисининг кундалик ҳаёти ҳақида махсус репортажида хабар қилади.

Хитой аҳолиси юз фоизлик ниқоб тақиш режимида. Ҳозирда дўконларга харидорларнинг ниқобсиз кириши тақиқланади ва дўкондаги нарсаларга тегиниш мумкинмас.

Хитойда оммалашган Wechat интернет тармоғида янги функция ишга тушган бўлиб, унда ҳар куни зарарланганлар ва оламдан кўз юмганлар сони расмий эълон қилиб борилади.

Қизил ранг зарарланганлар сонини кўрсатиб беради. Сариқ ранг таҳмин этилаётганлар, яшил соғайганлар, кулранг вафот этганлар.

Wechat’даги статистикага кўра, ҳозирги кунда Хитойда коронавирусни юқтирган инсонлар сони 11 860 дан ортди. Касалликни юқтирган деб тахмин қилинаётганлар 17 988 нафар, 255 нафар фуқаро эса ушбу касалликдан тузалган. Вирусни юқтириш оқибатида 259 нафар инсон ҳалок бўлган.

Мамлакатдаги ҳар бир бино, иншоотлардаги эшикдан киришда тана ҳароратини ўлчаш учун термометрдан фойдаланиб, инсонларни текшириб киргизмоқда.

Турли хил антисептик геллар, бир марталик қўлқоплардан фойдаланган ҳолда ташқарида юриш мумкин. Университет ходимлари қишки таътилда. Чет эллик талабалар учун масъулиятни бўйнига олган.

Талабалар ўқитувчилар бошчилигида фақат дўконга чиқади ва қайтиб киради. Ёлғон хабар тарқатиш мумкин эмас.

Хитой аҳолиси бу борада бирор нарса қилолмайди. Фақат сўралган барча чора-тадбирларни кўриб ташқарига чиқмаслик керак ва бу оғир вазиятдан мамлакат эсон-омон чиқишига умидвор. Барча катта-катта дўконларга юклар келмоқда озиқ-овқатлар борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Аҳоли фақат вирусга қарши ваксинани кутмоқда.

Мамлакатдаги ҳамма ерда тўхтовсиз, маълум бир белгиланган соатларда дизенфексия ишлари амалга оширилмоқда.

Шахсий фикр сифатида Хитойдан Ўзбекистонга қайтаётган юртдошларимизга айрим тавсияларимни айтиб ўтмоқчиман. Эшитишимизча, аэропортда инсонларни жуда кучли текширишмаяпти. Махсус эпидемик штат тузилган бўлса, хар бир келган йўловчини санитария талабларига мос равишда дезинфекция қилиш керак. Чунки инсоннинг ўзи касалланмаган бўлса ҳам, унинг кийимларидан, вирусга чалинган инсонга тегиб кетганида, уст-бошига ўтиши ва натижада ташувчи бўлиб қолиши мумкин. Хитойдан қайтган талаба, ишча, умуман барча инсон 14 кун давомида карантин сифатида, ҳеч қаерга чиқмасдан бир ўзи яшаши керак деб ўйлайман. Мен ўзим ҳам қайтсам шундай қилмоқчиман. Оила аъзоларим, яқинларим билан ҳам мана шундай 14 кунлик режимда яшаганимдан сўнгина кўришаман. Бу ишларни аҳолимиз хавфсизлиги учун қилиш керак деб ҳисоблайман.

Шерзод Исаев,

Манба: ЎзА