Хорижда

Ўз кўзи билан кўрай деб...


02.12.2017   635

Калифорниялик мустақил ихтирочи Майк Хьюз ўз ракетасида космосга учишни режалаштиряпти. Америкаликнинг Ер текис эканлигига ишончи комил, шунинг учун у космосга кўтарилиб, буни ўз кўзи билан кўрмоқчи деб хабар бермоқда TJournal .

61 ёшли Хьюз ўз ракетасини бир неча йилдан буён ясамоқда ва унга қарийб 20 минг доллар сарфлаган. Ўтмишда каскадёр, ҳайдовчи бўлган кашфиётчининг сўзларига кўра, унинг ракетаси соатига 800 километр тезлик билан осмонга кўтарилади.

Ракета учиши билан бир вақтда Хьюзнинг Калифорния губернаторлиги учун сайловолди кампанияси бошланади. Ихтирочи бирор ҳодиса юз бериши эҳтимолини ҳисобга олиб, ўзининг тўртта мушугига кўпроқ егулик қолдириб кетишни мўлжаллаб турибди.

Уч йил аввал Хьюз ўзи ясаган ракетани учирган эди. Ракета 400 метр баландликка кўтарилиб, чўлга қулаб тушган. Ўшанда кичик жароҳатлар олган ихтирочи шифохонада ётишга мажбур бўлганди.