Андижон 24

ЎЗ ҲУДУДИНИНГ ОЙНАСИ


30.05.2021   2606

Азиз ҳамкасблар!

Кечаётган тарихий жараёнларда тўртинчи ҳокимият мавқеини мустаҳкамлаш, матбуот нуфузини ошириш борасидаги фаол ҳаракатларингизга ҳавас қиламиз. Бинобарин, 100 ёшга тўлган "Зарафшон" каби "Андижоннома" ҳам бир аср давомида ўз ҳудудининг ойнаси даражасига эришди. Тахламлардаги битиклар бугун тарихимиз ҳақида тўғри хулоса чиқаришга ёрдам бермоқда.

Андижонжонажон юртимизнинг тарихий ва гўзал масканлариданҳисобланади. Заҳириддин Муҳаммад Бобур тимсолида бу кишвар бизнинг тасаввуримизда садоқат, жасорат, оқиллик ва нафосат тимсоли бўлиб қолган. Бугун ҳам вилоят аҳли, зиёлилари мамлакатда олиб борилаётган шиддатли ислоҳотларнинг олдинги сафида бормоқда.

"Андижоннома" ана шу тарихий жараёнларнинг гувоҳи, тарғиботчисидир. У ўтган 100 йил давомида маърифат, эзгулик жарчиси бўлиши баробарида минглаб иқтидорлар учун маҳорат маркази бўлиб ҳам хизмат қилди.

"Андижоннома" жамоаси билан кўп йиллик ҳамкорлигимиздан фахрланамиз. Зеро, бу ижодий ҳамкорлик иккала томон учун ҳам янги режалар ва ютуқларга асос бўлди. Ҳамкорликнинг бугун ҳам давом этаётгани икки вилоят ижодкорларини Самарқанд ва Андижонда олиб борилаётган ибратли ишлардан хабардор этмоқда.

Сизларни газетанинг биринчи сони чиққанининг 100 йиллиги муносабати билан чин дилдан табриклаймиз. Қаламингиз бундан кейин ҳам вилоят аҳлининг эзгу ниятларига хизмат қилаверсин. Ижодий ҳамкорлигимиз давом этаверсин.

Ҳурмат билан,

Фармон ТОШЕВ,

Олий Мажлис Сенати аъзоси,

Самарқанд вилояти "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари бош муҳаррири.