Уйда туриб паспорт олишмоқда
15.03.2018 2227
Имконияти чекланган фуқароларга биометрик паспорт расмийлаштириш ва уни олиш учун ички ишлар органларига келиб-кетишида муаммолар туғилиши табиий ҳол. Шу боисдан мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган фуқароларга биометрик паспорт бериш механизми ишлаб чиқилди. Ҳаракатланиш имконияти чегараланган шахсларга хизмат кўрсатиш учун ариза берувчининг яшаётган жойида унинг рақамли фотосурати ва бармоқлари изини олиш учун махсус мобиль қурилма ташкил этилган.
Асака тумани ички ишлар бўлими миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари ҳам ана шундай имконияти чекланган фуқароларга биометрик паспорт расмийлаштириш жараёнларини уларнинг уйларида, мобиль қурилмадан фойдаланган ҳолда амалга оширмоқдалар. Бундай эзгу иш натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 50 нафарга яқин фуқаро биометрик паспортга эга бўлди. Туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан 2018 йилнинг 1 июлга қадар 290 мингга яқин фуқарога биометрик паспорт расмийлаштириш кўзда тутилган. Эътиборлиси шу кунга қадар 270 мингдан ортиқ фуқаро биометрик паспортга эга бўлдилар. Уйма-уй юриб амалга оширилган эзгу ишлардан фуқаролар мамнун бўлишяпти.
Маълумот ўрнида:
Асака тумани ҳудудида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш йўналиши бўйича Андижон вилояти ИИБ МваФРБ томонидан 4 та ишчи, 1 та фильтрация гуруҳлари (жами 22 нафар ходим) ташкил қилинган. Бугунгача жами 35 та (тадбир бошидан 460 та) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш масаласи юзасидан мурожаат келиб тушган бўлиб, 135 таси (тадбир бошидан 437 та) жойидан ижобий ҳал қилинди.
Жумладан 10 нафари биометрик паспорт олиш масаласида мурожаат қилган бўлиб, 8 нафарига биометрик талабнома шакллантирилиб, ижобий ҳал этилди. 2 нафарини ҳужжатлари тайёрланмоқда.
17 нафар (тадбир бошидан 265 та) кекса, ногиронлиги бўлган шахслар ва руҳий касаллар аниқланган бўлиб, кўчма мобил қурилмаси ёрдамида 6 нафари биометрик паспорт олиш бўйича талабнома шакллантирилди. 11 нафарига биометрик шакллантириш чоралари кўрилмоқда.
6 нафар шахснинг мурожаати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш гувоҳномаси олиш масаласида бўлиб, 3 нафарининг ҳужжатлари жамланди.
6 нафар (жами 94 нафар) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан биометрик паспорт олиш юзасидан мурожаатлари ўрганилганда, улар томонидан белгиланган тартибда давлат божларини тўлашни имкони йўқлиги учун амалий ёрдам қўрсатиш бўйича туман ҳокимига хат юборилди. Шунга кўра, 13 мартга қадар ушбу фуқароларнинг 94 нафарини биометрик маълумотлари шакллантирилди.
8 нафар ФБШлар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш юзасидан мурожаатларига улар томонидан ҳужжатлар топширилиши тушунтирилди.
Рустамжон Эшонов.
«auz.uz» online гуруҳи.
Муаллиф олган суратлар.