Андижон 24

УЙДА ҚОЛИНГ! БУ ТАМОЙИЛ БИЗНИ НАФАҚАТ ИНФЕКЦИЯДАН САҚЛАЯПТИ, БАЛКИ ҲАЁТГА ЯНГИ НАЗАР БИЛАН БОҚИШГА УНДАМОҚДА


29.03.2020   12126

Йилнинг қадрини ўқишга кира олмаган абитуриентдан сўранг. Дақиқанинг аҳамиятини поездга кеч қолган йўловчи яхши тушунади. Сониянинг муҳимлигини маррада иккинчи бўлган спортчи англайди.

Аслида вақт – бебаҳо бойлик. “Уйда қолинг” тамойили бизни нафақат инфекциядан сақлаяпти, балки ҳаётга янги назар билан боқишга ундамоқда.

Қани энди вақтим бўлганида, дегувчиларни кўп учратамиз. Ўзимиз ҳам зарур юмушни ортга сурамиз, аслида уни бажаришга қунт етишмайди бизда. Вақтни бой бергач эса, “жуда банд эдим, қўлим тегмади”, дея ўзимизни алдаймиз.

Ҳар нарсада бир ҳикмат бор. Мана 24 соат уйдамиз. Вақтимиз бисёр. Бу имконият ҳам ҳар доим ва ҳар кимга берилмайди.

«auz.uz» online гуруҳи.