Андижон 24

УЙДА ҚОЛИНГ! БИЗ СИЗНИНГ ХИЗМАТИНГИЗДАМИЗ! ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ, ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖИНГИЗНИ ҚОНДИРАМИЗ (+ФОТО, ВИДЕО)


05.04.2020   9752

Карантин даврида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида вилоят ҳокимлиги топшириғига асосан, вилоят бозорлари ва савдо комплекслари уюшмаси, туман ҳокимликлари ҳамкорлигида шаҳар ва туманлардаги маҳаллалар, кўп қаватли уйлар атрофида аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни узлуксиз етказиб бериш, уларни озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини доимий таъминлаш мақсадида кўчма дўконлар ташкил этилди.

Шунингдек, худудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ярмаркалари иш бошлади. Ярмаркаларда рўзғорга керакли бўлган барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзонлаштирилган нарҳларда сотилиши назоратга олинган.

Кўчма савдо дўконларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини ва асоссиз ошишига йўл қўймаслик, санитар талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида мутасадди ташкилотлар ходимлари бириктирилди.

Сиз уйда қолинг! Биз сизнинг хизматингиздамиз! Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжингизни қондирамиз.

Вилоят бозорлари ва савдо комплекслари уюшмаси ахборот хизмати.