Андижон 24

Ўткир Ҳошимов сўзига интиқлик


20.03.2018   1535

Боғда ташкил қилинган гавжум кўргазмалардан бири - китоб савдоси. Уни Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази, “Андижон китоб савдо”, “Бекет”, “Шарқ зиёкори” ҳамда якка тартибдаги тадбиркор “Ҳасанов Ҳусан” мутасаддилари уюштиришда.

-500 хилдаги китоб олиб келганмиз, -дейди “Андижон китоб савдо” МЧЖ раҳбари Расулов Мансур. – Қувонарлиси, турли ёшдаги, касб-кордаги ватандошларимизнинг бадиий сўзга қизиқиши ортмоқда. Хозирга қадар Ўткир Ҳошимов асарлари энг харидоргир бўлиб турибди. Шунингдек, психологик хусусиятдаги китоблар ҳамда жаҳон адабиёти классикасига талаб юқори.

«auz.uz» online гуруҳи.