Хорижда

ЎТГАН АСРДАГИ КИТОБ УЧУН ЖАРИМА


31.10.2018   209

АҚШнинг Луизиана штатида яшовчи Роберт Страуд онасидан қолган нарсаларни кўздан кечираётиб, улар орасидан Эдгар Ли Мастерснинг "Спун-Ривер антологияси" китобини топиб олди. Аниқланишича, онаси уни 1934 йилда -Роберт11 ёшда бўлганда маҳаллий кутубхонадан олиб, ўз вақтида қайтариб бермаган экан.

Кутубхона ходимлари китобнинг суратини фейсбукдаги саҳифаларида эълон қилгач, ушбу воқеа шов-шувга айланди. Роберт китобнинг ўз вақтида қайтарилмагани учун жаримани тўлашга рози бўлди. Жарима 3 доллар килиб белгиланди. Бироқ Роберт кутубхонанинг эски қоидаларига амал қилишга қарор қилди ваўтказиб юборилган кунлар учун кутубхонага 1542,65 долларлик чек топширди.