Андижон 24

ЎТГАН 6 ОЙ МОБАЙНИДА ЎЗБЕКИСТОН ЭНГ КЎП ҚОВУН ВА ТАРВУЗ ЭКСПОРТ ҚИЛГАН ДАВЛАТЛАР ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ


09.08.2021   1587

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон хорижга қиймати 7,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 22,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.

Бу йил мамлакатимизда етиштирилган қовун ва тарвузлар 14 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,5 минг тоннага яъни қарийб 5,3 бараварга ошган.

Қозоғистон (11,8 минг тонна), Россия (6,3 минг тонна), Қирғизистон (2,9 минг тонна), Беларусь (527 тонна), Латвия (524 тонна), Украина (484,2 тонна), Германия (131,2 тонна), Молдова (59,5 тонна) ўтган 6 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар рўйхатида юқори поғоналарда қайд этилган.