Андижон 24

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРГА БАҒИШЛАНДИ


26.07.2018   1836

“Тараққиёт стратегияси” маркази, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Конрад Аденауэр жамғармасининг ваколатхонаси ҳамкорлигида республикамиз бўйлаб давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг бажарилиши юзасидан жамоатчилик мониторингига бағишланган тадбирнинг навбатдагиси Андижонда бўлди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган анжумандан кўзланган мақсад ва ўтган даврда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Бешта устувор йўналиш бўйича эришилган муваффақиятлар таҳлил этилди.

Иштирокчиларнинг таълим, ижтимоий тармоқлар, ёшлар, аҳоли бандлиги, тадбиркорлик юзасидан берган савол ва таклифлари қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. “Ҳаракатлар стратегияси: тарғибот ва жамоатчилик назорати” мавзусидаги семинар-тренингда мутахассислар ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Э.Абдулбоқиев.

Х.Араббоев олган суратлар.