ЎСИМЛИК ЁҒИ АРЗОНЛАШЯПТИ (МИ?)

07.08.2023 575
Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2023 йилнинг июль ойида ўсимлик ёғи нархлари июнь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 2,4 фоизга арзонлашган.
Ўсимлик ёғи нархлари 2023 йил бошидан бери ўртача 12,7 фоизга арзонлашгани кузатилган.
2023 йилнинг июль ойида ўтган ойга нисбатан:
Пахта ёғи нархлари - ўртача 2 фоизга арзонлашган.
Кунгабоқар мойи нархи - ўртача 2,8 фоизга арзонлашган.
Сариёғ нархи - ўртача 0,5 фоизга ошган.
Маргарин нархи - ўртача 0,1 фоизга ошган.