Спорт

УШУ: ЖАЛАҚУДУҚЛИК ЖАЖЖИ ЧЕМПИОНЛАР


14.03.2019   1079

Жиззаҳ шаҳридаги спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ушу бўйича «Jizzakh Stars-2019» халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз вакиллари 13 та олтин, 9 тадан кумуш ва бронза медаллари, шунингдек учта олтин камарни қўлга киритдилар.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқаро, Осиё ушу федерациялари ҳамкорлигида ташкил этилган нуфузли мусобақада Қирғизистон, Қозоқистон, Тожикистон келган 300га яқин спортчилар ўз вазн тоифаларида ушу санда ва таолу йўналишлари бўйича ғолиблик учун курашдилар.

Муросасиз ва қизғин кечган баҳсларда спортнинг якка кураш турларига ихтисослаштирилган Болалар ва умирлар спорт мактаби ўқувчилари Мухаммадали Юлдашев, Рушана Махмудова, Исломбек Хайдаров, Асатулло Расулов, Хикматулло Махкамов, Жамшидбек Гулибоев, Сайдулло Абдурашитов, Шарифжон Юлдашев, Шохсанам Ўринбосарова, Савринсо Мўминова, Асадбек Хотамов, Мухаммадсодик Мирзамахмудов, Мадина Ғанижоновалар ғолиблик шоҳсупасидан ўрин эгалладилар.

Санда йўналиши бўйича эса Мухаммадали Юлдащев, Сайдулло Абдурашитов, Исломбек Хайдаров ўз вазн тоифасида олтин камар соҳибига айланди.

- Ушбу турнирда муассасамиз тарбияланувчилари Шахноза Носирбекова, Мухаммадазиз Мавлонжонов, Мухаммаджан Отахонов, Диёрбек Мўминов, Ҳаётбек Дильмуратов, Самира Маъмирова, Чарос Абдусаломова, Сарвар Рустамовлар ҳам фаол иштирок этдилар, - дейди Жалақудуқ туманидаги 26-мактабгача таълим муассасаси мудираси Дилрабохон Аҳмедова. – Улар ўз ёш тоифалари бўйича биринчиликни қўлга киритдилар.

У. АЛИЖОНОВ.

Суратда: МТМ мудираси жажжи чемпионлар билан.

А.Тошматов олган сурат.