Андижон 24

УНУТИЛМАС ВОҚЕА ДЕСАМ АДАШМАЙМАН...


28.11.2018   1427

Имконияти чекланган фуқароларга биометрик паспорт расмийлаштириш ва уни олиш учун ички ишлар органларига келиб-кетишида муаммолар туғилиши табиий ҳол. Шу боисдан юртимизда мазкур шахсларга биометрик паспорт бериш механизми ишлаб чиқилди. Ҳаракатланиш имконияти чегараланганларга хизмат кўрсатиш учун ариза берувчининг яшаётган жойида унинг рақамли фотосурати ва бармоқлари изини олиш учун махсус мобиль қурилма ташкил этилган.

жорий йилнинг 11 ойи давомида вилоят ИИБ МваФРБ томонидан мобиль қурилма тизими ор-қали уй шароитида биометрик паспорт олиш учун 3 минг 900 нафардан ортиқ ногиронҳамда имконияти чекланган фуқароларнинг талабномаларишакллантирилди.

Ногиронлар куни олдиданАндижон шаҳрида яшовчи бир гуруҳ имконияти чекланган шахсларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга фуқаролик паспортлари топширилди.

– Менга ҳам бугун фуқаролик паспорти берилди, – дейди Андижон шаҳрининг Аҳмадбекҳожи кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Маҳфуза Рашидова– Бу унутилмас воқеа десам адашмайман, бунинг учун барча мутасаддиларга ўз миннатдорлигимни билдираман.

Вилоятимизда 3 минг 500 дан зиёд фуқаролиги йўқ шахслар истиқомат қилади. Уларнинг фуқароликка қабул қилиш тўғрисидаги мурожаатларига асосан тегишли ҳужжатлариИчки ишлар вазирлигига ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун юборилди.

Президентимизнинг тегишли Фармонларига асосан бугунги кунга қадар 542 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларгабиометрик паспортлар расмийлаштирилди.

Рустамжон ЭШОНОВ.

Муаллиф олган суратлар.