ЖАМИЯТ

«УЛУҒНОРЛИКЛАР ҲАҚИДА ГАП КЕТГАНДА...»


19.06.2020   1202

Улуғнорликлар ҳақида гап кетганда “чўлни обод қилганлар” дея таъриф беришади. Уларни меҳнаткаш ва чин кўнгилли эканликлари Андижон аҳлига ҳам маълум. Бошқа соҳалар каби газ таъминоти соҳасида ҳам бошқа туманлардан орқада қолишмайди, доимо ҳаракатдалар.

Туманнинг “Улуғбек” МЧЙ аҳолиси ҳам газ соҳаси ходимлари хизматидан мамнун. Чунки ушбу ҳудудга суюлтирилган газ ўрта ҳисобда 20-22 кунда етказиб бериларкан. МФЙ раиси Исомидин Жўраевнинг таъкидлашичи, суюлтирилган газ етказиб беришда “айланма” усулга ўтилгач истеъмолчилар янада мамнун бўлганлар. Олдинлари бўш баллонларни қайта тўлғазиб келгунларига қадар ватқ ўтар, кўпчилик ҳатто овқат қилгани ҳам қийналарди, ҳозир эса бу қийинчиликлардан асар ҳам йўқ, Худога шукр, дея тўлқинланиб гапирди.

Тумандаги 10 мингга яқин истеъмолчига йил бошидан бери шу кунга қадар 692 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Бу эса режа амалда 115 фоизга бажарилганидан далолат бермоқда. Салкам 14 минг маиший газ баллонидан 13540 донаси ижара шартнома асосида тарқатилган бўлиб, баллон билан таъминланганлик даражаси 140 фоизни ташкил этмоқда.

“Туманимизда 17 мингдан ортиқ уй ичи газ жиҳозлари мавжуд. Техник кўрик ва жорий созлаш ишлари ўз вақтида олиб борилмоқда. Шу кунгача 2 мингга яқин уй ичи газ жиҳозлари тўла кўрикдан ўтказилди”-дея хабар берди “Улуғнортумангаз” филиалининг уй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш устаси Дониёрбек Туманов.

Тумандаги 151 км газ қувурлари доимо чилангарлар назоратида. Қувурларни 7 километри ер остида жойлашган бўлса, 144 километри ер устида жойлашган. Кунлик назорат ишларидан ташқари ҳаво босими остида синаш, бўёқлаш ишлари мавсумга тайёргарлик арафасида авжига чиққан. 73 газ тақсимлаш қурилмаларидан жорий йилнинг 15 июнига қадар 33 таси тўла техник тафтишдан ўтказилиб, келгуси куз-қиш мавсумига шай ҳолатга келтирилди.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати