ЖАМИЯТ

УЛУҒНОРЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ


24.01.2021   2939

Бугун 21 январь куни 9 мактабдатуман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи вазифасига тайинланган О.Каримов, туман ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Б.Қўзиевнинг Улуғнорлик ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими ўринбосари томонидан давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар, шунингдек 2021 йил – "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши ва бу йил ёшлар учун катта имкониятлар яратилишини таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг ёшларларнинг кредит олиш, тадбиркорлик қилиш, ишга жойлашиш масалалари бўйича мурожаатлари тингланди, Муаммо ва таклифлар рўйхатга олиниб ижро учун муддатлар белгиланди.

Ҳар бир қилинган мурожаатлар юзасидан тегишли мутасадди корхона раҳбарларига ушбу масалаларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

Учрашувда корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Улуғнор тумани ҳокимлиги

Матбуот хизмати