ЖАМИЯТ

УЛУҒНОРЛИК ОТА ФАРЗАНДЛАРИ ВОЯГА ЕТГУНГА ҚАДАР БЎЛГАН 50 МЛН. СЎМ АЛИМЕНТ ПУЛИНИ ТЎЛАБ БЕРДИ


27.11.2020   2438

Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 07.10.2015 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор И.Хужахоновдан ундирувчи О.Шералиева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.

Бўлим ходимлари томонидан қарздор И.Хужахонов алимент тўловларини тўлаши юзасидан огоҳлантириб келинган бўлса-да, бироқ ота ўз фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаб келган. Шу сабаб, қарздорлик йиғилиб, 01.11.2020 йил ҳолатига жами 9 млн 203 минг сўмни ташкил этган.

Масъул давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида қарздор билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик юзасидан тушунтириш берилади.

Шундан сўнг, қарздор И.Хужахонов алиментдан бўлган барча қарзини тўлаш билан бирга фарзандлари вояга етгунига қадар ҳисобланган алимент пулларини тўлаш истагини билдиради. Жорий йилнинг 25 ноябрь куни қарздор И.Хужахонов томонидан тўланган жами 50 млн. сўм алимент пуллари ундирувчи О.Шералиевага топширилиши таъминланди.

Манба: https://t.me/MIBAndijon