Андижон 24

УЛУҒНОРЛИК 59 НАФАР ЁШЛАР ЎЗ ЕР МАЙДОНЛАРИГА ЭГА БЎЛДИЛАР


09.02.2021   2624

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 январь куни «Ёшлар учун иш ўрни яратиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш» масалаларига бағишлаб ўтказган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларига асосан,Улуғнорлик 59 нафар ёшларга туманнинг қишлоқ хўжалиги учун қолаверса, туман бозорини сифатли маҳсулотлар билан бойитилишида ўз меҳнатларини сафарбар этишлари учун 20 сотихдан 1 йил муддатга фойдаланиш учун ер майдонлари ажратилди ва барча ёшларга тенг тақсимланиб берилди.

Ёшларга туман ҳокими Д.Махсудов раҳбарлигида ёшлар йилида амалга оширилиш режалаштирилган бир қатор лойиҳалар ва ташаббуслар билан таништирилди.Ердан самарали фойдаланиш тўғрисида бир қатор тушунчалар берилди.

Улуғнор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.