«102» хабарлари

УЛУҒНОРДА «ГАЗЕЛЬ» АВТОМАШИНАСИ ЁНИБ КЕТДИ


30.05.2019   226

2019 йилнинг 28 май куни соат 14.50 лар чамасида, туманинг Бўстон МФЙ ҳудудида, Наманган-Мингбулоқ-Марғилон йуналишида ҳаракатланиб кетаётган, Наманган шаҳар Шаҳрисабз кўчасида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро Туйчибоевнинг бошқарувидаги «Газель» русумли автомашинанинг мотор кисмида электр симининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин содир бўлиб, натижада автомобилнинг мотор қисми ёниб зарарланган.

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати.