Андижон 24

УЛУҒНОРДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


20.04.2020   680

“Улуғнортумангаз” филиали ходимлари бугун тумандаги 9941 та суюлтирилган ва 4790 та табиий газ истеъмолчиларига хизмат кўрсатмоқдалар.

Карантин даврида ҳам аҳолини бир меъёрда “зангори олов” билан таъминлашда филиалнинг барча мутахассислари якдиллик билан меҳнат қилишмоқда. Улуғнорлик истеъмолчиларга 13 минг 540 та маиший газ баллонлари ижара шартнома асосида тарқатилган бўлиб, таъминланганлик даражаси 136%ни ташкил этаяпти. Истеъмолчиларга суюлтирилган газ пешма-пеш етказилиши ташкил қилинган ва туманда суюлтирилган газ етказиб беришнинг ўртача даврийлиги 20-25 кундан ошмаяпти.

“2020 йилнинг 1-чорагида истеъмолчиларимизга режадагига нисбатан 48 тонна кўп суюлтирилган газ етказиб бердик ва 114%га бажардик. Бугун мана туманимизнинг Балиқчи тумани билан чегарадош “Гулистон” маҳалла аҳлига маиший газ баллонларини алиштириб бермоқдамиз. Махсус автотранспортларимиз кунига 60-75 км масофа босиб, истеъмолчиларга газ етказиб келишмоқда” - дейди “Улуғнортумангаз” филиали раҳбари Акромжон Асқаров.

Биз ташриф буюрган“Гулистон” МФЙдаги 481 та хонадонда944 та истеъмолчи бор экан. Уларга жорий йил бошидан бери 22240 кг суюлтирилган газ етказиб берилди. 20-25 кунда етказиб берилаётган газдан фойдаланувчи аҳоли ҳам хурсанд.

“Газ таъминоти ходимларига раҳмат. Вақтида етказиб беришаяпти. Эрталаб 104 хизматига телефон қилгандим”, - дейди “Гулистон” МФЙнинг “Тенгдош” кўчаси 2-уйда истиқомат қилувчи Усмон ота Ҳакимов. - Уйимдаги газ плитасини 2 та кўзи ёнмаётганди. Мана ҳали тушлик вақти бўлмасдан чилангар йигит келиб тузатиб берди, бира тўла маиший газ баллонни ҳам алмаштириб олдим.”

Тумандаги 4790 та табиий газ истеъмолчиларига 205 км газ қувурларива 73 та газ тақсимлаш қурилмалари орқали хизмат кўрсатилади. Чилангарлар Аҳмаджон Мирзараҳимов ва Муҳаммаджон Акбаровлар томонидан кунига ўртача 7-8 км қувурлар назоратдан ўтказилади. 10-12 та ГТҚда режим созлаш ишлари олиб борилади. Шу кунгачаэса 4 та юқори ва 3 та ўрта босимли ГТҚлар қайта таъмирланди.

Улуғнорликлар азалдан чўлни обод қилган миришкор деҳқон ҳисобланади. Буни филиал биносидаги томорқаларга экилган резаворлару кўкатлардан, узум ва турли хил мевали боғлардан кўриш мумкин. Филиалнинг ҳар бир ходими ҳам ўз хонадонида томорқани бўш қўймаяптилар. Метролог Шавкатжон Холиқов “Бобур” МФЙнинг “Ал Бухорий” кўчасида яшайди. Уйдаги томорқани кўриб ҳавасингиз келади. Анвойи гуллар, сабзавотлар, боғ, чорваю паррандалар. Айтишига қараганда, бозордан асосан ёғ ва ун олади, холос. Эҳтиёж учун кўп маҳсулотлар томорқадан чиқади. Ҳозирда эса уй ичига иссиқхона қуриш ҳаракатида.

Бугунги пандемик вазиятда “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖнинг “Улуғнортумангаз” филиали ходимлари ҳам таъминот масаласида, ҳам уйларидаги томорқа билан ишлашда бошқаларга ўрнак бўлиш ҳаракатидалар.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати